Қозоғистонда етти мингга яқин аёл ҳарбий хизматга олинган
“Казинформ” хабар беришича, Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида етти мингга яқин хотин-қиз шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтамоқда. Уларнинг саккиз юз нафари зобит, 2 мингга яқини сержант ва 4 мингдан зиёди аскар.
– Етти нафар ҳарбий-аёл мудофаа вазири ёрдамчиси, вазирлик бўлим бошлиғи ўринбосари, ҳарбий госпиталь, база, марказ ва касалхона раҳбари ўринбосари сингари юқори лавозимларни эгаллаши кутилмоқда, – дейилган ахборотда.
Нигина Сафарматова, ЎзА