Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда энергетика вазирининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
16:46 / 2022-01-15

Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жумабай Карағаев, электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархининг асоссиз оширилишига алоқадор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда республика Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суд қарори билан Жумабай Карағаевга нисбатан икки ой муддатга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Интерфакс агентлиги хабарига кўра, тергов давом этяпти. Ҳозирча бошқа маълумот ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрда Жумабай Карағаев энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Аввалроқ мамлакат бош вазири сайтида Карағаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган.