Қозоғистонда даҳшатли ҳалокат: 7 киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида, Бишкекка олиб борадиган автомобиль йўлида енгил ва юк машиналари иштирокида йирик бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Кичик машинадаги етти кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотга кўра, автомобиль ҳайдовчиси “олдинда кетаётган юк машинаси тиркамаси билан тўқнашган”.
Фожиа тафсилотини аниқлаш учун тергов бошланган.