Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда бугун мустақиллик куни!
18:06 / 2023-12-16

Тоқаев халқини табриклади

1991 йил 16 декабрда Олий Кенгаш Қозоғистоннинг мустақиллиги ва давлат суверенитети тўғрисида қонун қабул қилди. Республика собиқ иттифоқ таркибидаги мустақилликка оид қонунни энг охири қабул қилган давлат.

Қозоғистон аввал қазиб олиш саноатига таянган бутун иқтисодий тизимни қайта қуриш орқали иқтисодиётда сезиларли ютуқларга эришди. Мустақиллик даврида нафақат иқтисодий, балки кучли сиёсий ислоҳот ҳам амалга оширилди, республиканинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада ошди.

Хроника Независимости. События 1996 года

Мамлакат халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзоси, Ғарб ва Шарқ давлатларининг ишончли ҳамкори. Бугун мамлакат бўйлаб оммавий тантаналар бўлиб ўтмоқда. Байрам арафасида таниқли маданият ва санъат, спорт, сиёсат вакиллари тақдирланади. Барча шаҳар ва қишлоқларда байрам, кечқурун осмон узра мушаклар отилади.

“Оқ ўрда” матбуот хизмати хабар беришича, Қосим-Жомарт Тоқаев халқини мазкур сана билан қутлади. Президент табриги “Мустақиллик аёми халқнинг бузилмас бирдамлигини таъкидлайдиган улуғ байрам” жумласи билан бошланган.

Қозоғистонда мустақиллик куни нишонланди

– Ушбу қутлуғ кунда халқимиз орзусини рўёбга чиқаришга беқиёс ҳисса қўшган инсонлар руҳига ҳурмат бажо келтирамиз, – деди Тоқаев. – Озодлик шарофати билан мамлакатимиз янги қадамлар ташлади. Қозоғистон ўз мустақиллигини эълон қилгандан кейингина, дипломатик йўл билан тан олиниб, халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида эътироф этила бошлади.

Қутловда мустақилликни муваффақиятли ва фаровон давлат таянчи саналган қадрият сифатида асраб-авайлаш ота-боболар ва келажак авлод олдидаги муқаддас бурч эканини алоҳида таъкидлаган.

Фотовыставка “Историческая хроника: 30 лет независимости, мира и согласия”

– Қозоғистон стратегик йўналишидан четга чиқмайди ва давлатчилик анъанасини изчил ривожлантиради, – дейилади Президент нутқида. – Барча соҳалардаги кенг кўламли ўзгаришлар кўп асрлик насабномамизда янги саҳифа очди. Биз ҳаммага тенг имконият берадиган, ўсиш ва фаровонликка йўл очадиган Адолатли юртни яратяпмиз. Жамиятда ҳамжиҳатлик ва барқарорлик, ҳуқуқ-тартибот, масъулият ва ҳамжиҳатлик, билим ва меҳнатсеварлик каби қадриятлар мустаҳкам қарор топса, бу мақсадга эришишимиз аниқ.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ҳар йил 16 декабрь куни бошланадиган тантана, мустақиллик шодиёнаси 17 декабрда ҳам давом этади.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА