Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланиши мумкин
16:42 / 2026-01-22

Қозоғистон ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича янги қонун лойиҳасини тайёрлади. Ташаббус вояга етмаганларни зарарли онлайн контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Мамлакат бош вазири ўринбосари, маданият ва ахборот вазири Айда Балаеванинг маълум қилишича, таклиф этилаётган қоидаларга мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган болаларга онлайн платформаларда рўйхатдан ўтиш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда экспертизадан ўтказилган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ушбу чекловларни самарали жорий этиш учун мамлакат Таълим вазирлиги ҳамда Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда фойдаланувчилар ёшини аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилади. Қоидалар бузилган тақдирда жавобгарлик чораларини белгилаш ҳам кўзда тутилган.

Ф.Яхшибоева, ЎзА