Қозоғистонда ўғуз туркларига тегишли бўлган 9-10 асрларга оид Култўбе ёзуви топилди, деб хабар бермоқда “TRT Haber” нашри.
Қадимий ёзув Туркистон шаҳри яқинида жойлашган Орангай қишлоғидаги мактаб музейида тасодифан топилган. Шу пайтгача тарихий ёдгорлик илмий тадқиқот мавзуси бўлмаган эди. Бу кашфиёт туркий дунё учун айниқса аҳамиятлидир, чунки у ўғуз тили фақат 13 асрда ёзиб олинган деган илмий қарашларни рад этади.
Таъкидланишича, ёзув битта сатрдан иборат ва уни ўқиш қийин. Энг мақбул талқинлар орасида “казар кан кул” ибораси бор, уни “Хазар хонининг хизматкори” деб таржима қилиш мумкин. Агар бу талқин тасдиқланса, бу Ўғуз ябғуйларининг Хазар хоқонлигига сиёсий ёки вассал қарамлиги ҳақидаги гипотезани қўллаб-қувватловчи муҳим маълумот бўлади.
Ёзувнинг санасини ва унинг тарихий контекстини аниқлаштириш учун тадқиқотлар олиб борилиши кутилмоқда ва кашфиётнинг ўзи туркий ёзма маданиятининг келиб чиқиши ва ривожланишини ўрганишда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА