English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда 15 март куни умумхалқ референдуми ўтказилади
18:43 / 2026-02-12

Қозоғистоннинг янги Конституцияси бўйича умумхалқ референдуми жорий йил 15 март кунига белгиланди. Шу ҳақдаги Президент Қосим-Жомарт Тоқаев имзолаган тегишли фармон матни ва янги қомус лойиҳаси бугун маҳаллий матбуотда расман эълон қилинди.

Референдумни ўтказиш Марказий сайлов комиссияси, шунингдек ҳудудий ва участка комиссиялари зиммасига юклатилган.

Мамлакат Конституциявий комиссия раиси ва Конституциявий суд раиси Эльвира Азимова таъкидлашича, ўн иккинчи йиғилишдан сўнг Комиссия янги Асосий қонун якуний лойиҳасини тасдиқлаган. Бош Қомус матни ўтган йил октябрь ойидан бери “eGov” ва “e-Otinish” порталлари орқали тақдим этилган фуқаролар ва экспертлар ҳамжамияти ташаббуси асосида тайёрланган. Ҳужжатда Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ томонидан октябрь ва январь ойларида ишлаб чиқилган тавсиялар ҳам акс этган. Муҳокамалардан кейин Конституциявий комиссия лойиҳани умумхалқ референдумига тақдим этиш таклифини берган.

Тоқаев Конституциявий комиссия томонидан кенг кўламли ва муҳим ишлар бажарилганини эътироф этди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, ушбу қоидалар давлатнинг институционал пойдеворини ўзгартириш жараёни якунлангани ва Қозоғистон мутлақ янги конституциявий моделга ўтишни англатади.

Шунингдек, Президент мазкур лойиҳа нафақат ҳозирги ижтимоий қадриятлар ва давлат сиёсати тамойилини акс эттириши, балки республика янада жадал ривожланиши учун узоқ муддатли, мустаҳкам пойдевор яратишини ҳам таъкидлади.

Г.Сатторова, ЎзА