Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда 1491 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига компенсация тўланди
16:31 / 2022-04-19

Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов “январь воқеалари”дан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини маълум қилди.

“Kazinform” халқаро ахборот агентлиги хабар беришича, январда 1630 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига 38,6 миллиард тенге зарар етказилган. Шундан 1491 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига умумий қиймати 8,3 миллиард тенге товон пули тўлаб берилди. 

– Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев “Қозоғистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида янги тартибга солиш сиёсатини жорий этиш тўғрисида”ги қонунни имзолаганди, – деди вазир ўринбосари.  

2022 йил январь ойида оммавий тартибсизликлар туфайли зарар кўрган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилган. Жумладан, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига етказилган мулкий зарарни қоплаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг кредитлари бўйича тўловларни кечиктириш, солиқ ва божхона текширувлари ҳамда бошқа чоралар тўхтатилди.  

Эслатиб ўтамиз, “Қозоғистон халқига” жамғармаси раиси ўринбосари Ляззат Шинғисбаева “январь воқеалари”да ҳалок бўлган фуқаролар оилаларига маблағ ажратилганини маълум қилган.  


ЎзА