Қозоғистонда 100 минг малакали IT мутахассиси тайёрланади
Қозоғистонда 100 минг нафар малакали IT мутахассиси тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳа ахборот технологиялари бўйича иқтисодиётнинг аниқ соҳалари, масалан сунъий интеллект, йирик ҳажмли маълумот билан ишлаш, виртуал реаллик ва интернет воситаси йўналишларига ихтисослашган кучли ходимларни тайёрлашга қаратилган. Мамлакатнинг кўплаб IT мактаблари ва олий ўқув юртлари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда, дейилади “Kazinform” тарқатган хабарда.
Маълумотга кўра, келгуси икки йил мобайнида “nFactorial School” ва “Шеврон” компаниялари ҳамкорлигида, “Satbayev University” кўмагида дастурлаш ва сунъий интеллект бўйича ёзги мактаблар ташкил этилади.
Таъкидланишича, ҳозир “AI Centre Astana Hub”, “Satbayev University”, “ISSAI Nazarbayev University” ҳамда “nFactorial”, “Alem”, “Blockchain University”, “GeekBrains”, “Udemy”, “Coursera”, “Stepik” каби онлайн-платформа ва таълим муассаларида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида иш олиб бориляпти.