Қозоғистон ва Россия етакчилари телефон орқали суҳбатлашди
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги Оқ Ўрда расмий сайтига асосланиб хабар берди.
Юқори даражадаги сўзлашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг жорий ҳолати муҳокама қилинган.
Давлат раҳбарлари ўз ҳукуматларига зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга эътибор қаратиш бўйича кўрсатма беришга қарор қилдилар.
Шундан сўнг Тоқаев Путинга май ойи ўрталарида Москвада бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти раҳбарларининг юбилей учрашувида иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.