English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида қурол-яроғ сақланаётган жой топилди
19:20 / 2022-01-17

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг Жамбил вилояти бўйича департаменти давлат чегарасидан икки километр узоқликда ўқотар қуроллар сақланаётган омборни аниқлади.

Хонадан тўртта тўппонча, олтита милтиқ ва силлиқ ўқли қуроллар топилди, — дея хабар бермоқда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуоти.

Мазкур факт юзасидан суриштирув иши олиб борилмоқда.

14 январь куни “Қўрдай” (автомобиль) назорат-ўтказиш пунктида енгил автомашинада ҳаракатланаётган Қирғизистон Республикаси фуқароси қўлга олинган.

Багажни текшириш чоғида 50 дона хат муҳри, 4 дона чет эл паспорти, 20 дона банк картаси топилди, — дея қайд этади Қозоғистон МХҚ матбуоти.

Қўлга олинган шахс Қўрдай тумани ИИБга етказилган.

Улуғбек Маҳмирзаев