Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон ва Эрон қўшма савдо палатасини ташкил этади
09:43 / 2022-06-20

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев якшанба куни расмий ташриф билан Теҳронга келди.

Ташриф давомида икки давлат расмий делегациялари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Икки мамлакат етакчилари Қосим-Жомарт Тоқаев ва Иброҳим Раисий Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, жумладан, қўшма савдо палатаси ташкил қилишга келишиб олди, дея маълум қилмоқда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинган.

Асосий эътибор савдо-иқтисодий, жумладан, транспорт ва логистика, саноат ва қишлоқ-хўжалиги бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.

Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича президентлар икки томонлама ҳамкорликларни янги босқичга кўтаришга қаратилган қўшма баёнотни имзолашган, шунингдек, икки давлат расмий делегациялари аъзолари ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланган.

Хабарда ташриф сўнггида Тоқаев Эрон раҳбарини Қозоғистонга жавоб ташрифини амалга оширишга таклиф қилгани айтилмоқда.