Қозоғистон ТИВ: “Ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлайди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Тайвань атрофидаги вазият бўйича баёнот билан чиқди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
“Қозоғистон “Ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлайди ва Тайванни Хитой Халқ Республикаси ҳудудининг ажралмас қисми, деб билади”.
У Қозоғистон халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уставига риоя этиш тарафдори эканини ҳамда бу борада БМТ Бош ассамблеясининг 1971 йилдаги резолюциясига амал қилишни таъкидлади.
“Хорижий давлатлар расмий делегацияларининг Тайванга ташрифини Хитой ҳукумати билан келишиб олиш керак, деб ҳисоблайман”, дея қўшимча қилди Смадияров.