Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида
10:11 / 2022-03-03

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди. Бу хақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сув энергетикаси, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш (1992 йил 23 ноябрь) доирасида ўтказиладиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Мухтор Тлеуберди 3-4 март кунлари Тошкентда ўтказилаётган “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик” халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.

[gallery-5967]

ЎзА