French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон қуруқликдаги барча чегараларни очади
18:20 / 2022-02-22

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов мамлакат ҳаво ва қуруқлик алоқаларини тиклашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Kazinform” мухбири Айжан Серикжанқизи хабар берди.

– Биз барча ҳаво ва қуруқлик қатнов йўлларини имкон қадар тиклашга ҳаракат қиламиз, – деди бош вазир ўринбосари. 

У ҳозирда 23 мамлакат билан халқаро алоқалар доирасида 78 та йўналиш очилгани, ҳафтасига 259 та рейс амалга оширилаётганини тасдиқлаган. 

Маълумотларга кўра, 57 та ички йўналиш бўйича қатновлар тўлиқ тикланган, 65 та мунтазам рейслар амалга оширилган.  

Шу боис, Ерали Тоғжанов Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт, Ташқи ишлар вазирликларига мутасадди идоралар билан биргаликда чегараларни очиш режасини ишлаб чиқиш вазифасини топширган.