Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон қишки туризм бўйича МДҲ давлатлари рейтингини бошқармоқда
19:40 / 2022-11-07

Қишки туризм учун МДҲ давлатларидаги энг оммавий масканлар рейтинги эълон қилинди, деб ёзмоқда «Казинформ».

Мазкур рейтингга МДҲ мамлакатлари орасида сайёҳларнинг энг севимли бўлган ҳамда ҳордиқ чиқариш учун инфратузилмаси яхши ривожланган жойлар киритилган.

Хабарда келтирилишича, МДҲ давлатлари орасида қишки сайёҳлик учун энг яхши бешликдан Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Арманистон жой олган.

Қишда туристларни Қозоғистон пойтахти Остона ва Алмати шаҳри, тоғли Шимбулоқ курорти ҳамда Бурабой курорти ўзига жалб қилади, шунингдек Шарқий Қозоғистон вилоятидаги тоғчанғи курорти ҳам анчайин машҳур саналади.

Ўзбекистонда қишда сайёҳлар асосан Тошкент ва Буюк Ипак йўли ўтган Бухоро ва Самарқандга, шунингдек, Чимён тоғ-чанғи курортларига боради, дейилади хабарда.