Қозоғистон Президенти таътилга чиқди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев қисқа муддатли таътилга чиқди, деб хабар берди Аккорда матбуот хизмати.
Таътил қанча давом этиши ва Қозоғистон давлати раҳбари уни қаерда ўтказиши тўғрисида аниқлик киритилмаган.
Ўтган йили Токаев таътил пайтида шарқий Қозоғистон вилоятига борган эди.