Қозоғистон Президенти Самарқандга ташрифини якунлади
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Самарқандга ташрифини якунлади.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, биринчи саммит доирасида ўндан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланди.
[gallery-9520]
И.АВВАЛБОЕВ, А.АБДУЛЛАЕВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (фото), ЎзА