Қозоғистон Президенти Ўзбекистон етакчисини Нур-Султонга таклиф этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловида ёрқин ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, биродар ўзбек халқига барқарор тараққиёт ва равнақ тилади, Ўзбекистон етакчисини Нур-Султонга ташриф билан келишни таклиф этди.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, иқтисодий йўналишда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Мамлакатларимизнинг етакчи корхона ва компаниялари ўртасидаги савдо ва кооперация алоқалари жадал суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.