Қозоғистон пойтахтини Нур-Султондан Костанайга кўчириш хабари инкор этилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қозоғистон пойтахти Нур-Султондан Костанайга кўчирилармиш”, деган хабарлар ҳақиқатга зид.
Бу ҳақда сешанба куни республика ахборот ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги ёрдами билан ёлғон хабарларга қарши кураш мақсадида ташкил этилган stopfake.kz портали маълум қилди.
"Ижтимоий тармоқларнинг ёзишича, президент Қосим-Жомарт Тоқаев пойтахтни Костанайга кўчирамиз, деган экан. Бу ёлғон", — дейилади хабарда.
1997 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги пойтахтни Оқмола шаҳрига кўчирган эди. 1998 келиб шаҳарнинг номи Остонага ўзгартирилди. 2019 йил 23 мартда Тоқаев Остонани Нур-Султонга ўзгартириш ҳақида фармонни имзолади. Пойтахт куни 6 июль қилиб белгиланган. Ушбу сана Қозоғистонда давлат байрами сифатида нишонланади.