Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон полицияси тартибсизликлар пайтида ўғирланган 1,4 минг дона қуролни қайтариб олди
21:10 / 2022-04-11

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари январь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар пайтида ўғирлаб кетилган 1 минг 400 дона ўқотар қуролни қайтариб олган. Республика ички ишлар вазирлигининг тергов демартаменти бошлиғи Санжар Адилов брифингда шу ҳақда маълум қилди.

"Бугунгача мамлакат бўйича 1 минг 430 дона қурол ва 35 мингдан ортиқ ўқ-дори топилди ва олиб қўйилди. Улар орасида 323 дона тўппонча, 148 дона автомат, 195 дона травматик тўппонча, тўққизта гранатомёт, 69 дона махсус қурол, саккизта милтиқ, олтита пулемёт ва бошқа қуроллар", – деди у.

Қозоғистонда январнинг бошида оммавий тартибсизликлар юзага келган эди. Тўполон иштирокчилари полициячи ва ҳарбийларга ҳужум қилишди. 7 январда вазият барқарорлашди, бутун мамлакатда жорий қилинган фавқулодда ҳолат 19 январда бекор қилинди. Ҳукуматнинг берган маълумотда келтирилишича, тартибсизликларда 230 киши ҳалок бўлган, 4,5 минг киши жароҳат олган.