English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон парламенти Қирғизистон билан ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни маъқуллади
11:46 / 2022-05-26

Қозоғистон парламенти пайшанба куни Қирғизистон ҳукумати билан беғараз ҳарбий-техникавий қўллаб- қувватлаш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Хабарда парламент мажлиси қонун чиқарувчи орган сайтида намойиш қилиб борилгани айтилмоқда.

Мазкур битим икки мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги 2021 йил 7 декабрда Нур-Султонда имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, Марказий Осиёнинг хавфсизлик ва мудофаа салоҳиятини таъминлаш мақсадида Қозоғистон томони Қирғизистонни ҳарбий-техникавий қўллаб-қувватлайди. Ушбу ҳарбий воситалар бир марталик бўлиб беғараз берилади.  

Битимга Қирғизистон қабул қилиб олган ҳарбий воситаларни учинчи мамлакатга бермаслиги ва уларни МДҲга аъзо давлатларга қарши ишлатмаслиги бўйича ҳам банд киритилган.  

Сенат томонидан тасдиқланганидан кейин битимни Қозоғистон Президенти имзолаши керак бўлади.