Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон парламенти биринчи Президент кунини байрамлар рўйхатидан чиқарди
16:45 / 2022-09-07

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) депутатлари республиканинг биринчи Президенти кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш учун овоз берди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати маълум қилди.

Депутатлар 1 декабрь биринчи Президент кунини Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим саналарга ўхшатиб белгилашни ва уни давлат раҳбари куни сифатида нишонлашни умумхалқ байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлашни таклиф қилдилар.

Қозоғистонда 1 декабрь биринчи Президент куни нишоналанарди. Бу ҳақдаги қарор 2011 йилда қабул қилиниб, кейинги йилнинг айнан шу кунидан нишонлаш бошланган. Нурсултон Назарбоев 1991 йилнинг 1 декабрида биринчи халқ сайловларида Қозоғистон Президенти этиб сайланган эди.

Қозоғистон Сенати мазкур қонун лойиҳасини қўллаши кутилмоқда, шундан кейин у кучга киради.