Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари учлигига кирди
17:38 / 2021-12-24

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича энг кўп, яъни 4,73 миллиард долларлик товар Россиядан сотиб олинган.

Бу борада Хитой 4,4 миллиард доллар билан иккинчи, Қозоғистон 2,48 миллиард доллар билан учинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари рўйхатида тўртинчи ўрин – 1,63 миллиард доллар билан Корея Республикаси ҳамда бешинчи ўрин 1,49 миллиард доллар билан Туркияга тегишли бўлди.

«Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 181 та мамлакати билан савдо муносабатларини олиб бормоқда. Энг кўп савдо айланмаси ҳажми Хитойга (17,7 фоиз) тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Россия Федерацияси (17,4 фоиз), Қозоғистон (9,3 фоиз), Туркия (8 фоиз), Корея Республикаси (4,4 фоиз), Қирғизистон (2,2 фоиз) ва Германия (1,8 фоиз) эгаллаб турибди», — дейилади Давлат статистика қўмитаси келтирган маълумотда.