Қозоғистон нефть қазиб олишни 100 миллион тоннага етказмоқчи
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров 2023-2027 йилларга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини тақдим этди.
“Прогноз 2021 йилда иқтисодий ўсиш бўйича якуний маълумот, халқаро молия ташкилотларининг жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича тахмини ва экспорт товарлари нархини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилди. Халқаро молия ташкилотларининг консенсус прогнозига кўра, 2022 йил нефть нархи бир баррел учун 104,2 долларга етиши кутилмоқда. 2023 йил жаҳон иқтисодиёти ўсиши 3 фоизни ташкил этади”, — дея Алибек Қуантировнинг Сенат ялпи мажлисида сўзлаган нутқидан парча келтирган “Казинформ”.
Прогноз ва бюджет параметрларини шакллантиришда нефть нархи бир баррел учун 85 доллар тахмин қилмоқда. ЯИМнинг ўртача йиллик реал ўсиши 3,9 фоизни ташкил этади.
Инфляция 2023 йил 7,5-9,5, 2024 йил 4-5, 2025-2027 йилларда 3-4 фоиз даражасида кузатилади.