English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон МСК: парламент сайловларини 786 киши кузатади
09:35 / 2023-03-14

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси парламент Мажилиси (қуйи палата) депутатларининг муддатидан олдин сайлови учун 786 нафар халқаро кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда МСК раиси Нурлан Абдиров маълум қилди.

“Навбатдан ташқари Мажилис депутатлари сайловини халқаро кузатувчилар миссияси иш бошланган 2023 йил 20 январдан буён МСК 41 хорижий давлат ва 12 халқаро ташкилотдан 786 нафар кузатувчини рўйхатдан ўтказди”, деди раис.

“Кузатувчиларни аккредитация қилиш 13 март соат 18.00да якунланди”.

Парламентга муддатидан олдин сайловлар 19 март кунига белгиланган. Шу куни маҳаллий вакиллик органлари бўлмиш маслиҳатлар депутатлиги учун ҳам сайловлар ўтказилади.  

Парламент қуйи палатасига муддатидан олдин сайловлар аралаш сайлов тизими бўйича ташкил этилади: депутатларнинг 70 фоизи партия рўйхати ва 30 фоизи бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади.

 

ЎзА