Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон мактаблари беш кунлик форматга ўтади
17:51 / 2022-08-19

Қозоғистон республикаси таълим вазири Асхат Аймагамбетов мамлакатда мактабларнинг ишлаш форматини ўзгартириш бўйича режалари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги.

«Биз келаси йилдан бошлаб уч сменали мактабларни истисно қилган ҳолда, қолган барча мактабларни беш кунлик ўқув форматига ўтказишни режалаштирдик. Бу мактаб директорларига, ўқитувчиларга ва бошқа барча ишчиларга тегишли бўлади. Бизнинг фикримизча, ўқитувчилар шанба куни дам олиши керак, улар шу куни оила бағрида бўлсин», – деди Асхат Аймагамбетов конференцияда. Унинг сўзларига қараганда, бу мактаб директори ва директор ўринбосарларига ҳам тегишли.

«Бу ерда ушбу форматнинг меҳнат таътилига таъсири борми, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Янги формат меҳнат таътилига таъсир қилмайди. Меҳнат таътили 56 кун ва у ўзгармайди», – деди вазир.