Қозоғистон: Кулсари яқинида тўпланиб қолган юк машиналарини Ўзбекистон орқали олиб ўтиш режалаштирилмоқда
Қозоғистон Транспорт вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Кулсарида тўпланиб қолган юк машиналарини Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар тарқатди “Kazinform” ахборот агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Атиров вилоятидаги Кулсари-Доссор трассасининг айрим участкаларини сув ювиб кетгани сабабли маҳаллий ва хорижий 358 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатларида мураккабликлар кузатилмоқда. Мангистов вилоятида ҳам 67 та автотранспорт воситаси тўхтаб қолган.
Шу сабаб ҳозирда Қозоғистон Республикаси транспорт вазирлиги Ўзбекистон томони билан биргаликда Қозоғистон автотранспортларини соддалаштирилган тартибда Мангистов ва Туркистон вилоятларидаги “Тажен” ҳамда “Қонисбаев” ўтказиш манзилидан Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтиш масаласи кўриб чиқилмоқда.