Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон Халқ ассамблеяси сессияси бўлиб ўтади
09:56 / 2023-03-27

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 26-27 апрель кунлари Қозоғистон Халқ ассамблеяси сессиясини чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

- Президент Тоқаев “Адолатли Қозоғистон: бирлик, барқарорлик, тараққиёт” шиори остидаги XXXII сессия юзасидан фармон қабул қилди, - дейилади хабарда. - Анжуман 26-27 апрель кунлари Остонадаги Тинчлик ва тотувлик саройида ўтади.

Халқ ассамблеясининг асосий вазифаси давлат миллий сиёсатини юритиш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, миллатлараро муносабат соҳасида давлат ва жамият билан фуқаролик институтлари ҳамкорлиги самарадорлигини оширишдан иборат.

Ҳозир Қозоғистонда қозоқ, ўзбек, рус, украин, немис, корейс, уйғур, қирғиз, яҳудий, арман, грузин сингари 125 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади.

ЎзА