Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилди
23:50 / 2022-01-18

Оммавий тартибсизлик сабаб жорий йил 5 январь куни бутун Қозоғистон бўйлаб жорий этилган фавқулодда ҳолат 19 январдан тугайди, деди республика президенти матбуот котиби Берик Уали.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 январга ўтар кечаси фуқаролар хавфсизлигига жиддий ва бевосита таҳдид туфайли Олмаота ва Манғистауда 19 январь куни соат 00.00 га қадар фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ўша куни давлат раҳбари мазкур тартибни мамлакатнинг бошқа барча ҳудудларига ҳам жорий этди. Қозоғистоннинг 17 вилоятидан ўнтасида Тоқаев фармон билан фавқулодда ҳолатни муддатидан аввал бекор қилди.

19 январь ярим тундан бошлаб Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари, шунингдек, Алмати, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат тартиби тўхтатилади”, — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Уалининг таъкидлашича, президент аввалроқ бошқа ҳудудларда ҳам бундай режимни олдиндан тўхтатган эди.

"Шундай қилиб, бутун мамлакат нормал ҳаётга қайтмоқда. Фавқулодда ҳолат даври учун киритилган комендантлик соати ва бошқа вақтинчалик чекловлар бекор қилинди", деб ёзган Уали.

Давлат раҳбари матбуот котиби “халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армиянинг фидокорона меҳнати туфайли бутун Қозоғистонда тартиб ва осойишталик ўрнатилгани”ни таъкидлади. “Юртимизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин!”, дея сўзини якунлади у.