Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон бош прокуратураси кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабини аниқлашни бошлади
17:14 / 2022-09-04

Бу ҳақда мазкур идоранинг матбуот хизмати маълум қилган.

Жума куни Қозоғистонинг Қостанай вилоятида ўрмон ёнғини юз берди. Шанба кунга келиб ёнғин қишлоқларга яқинлашгани учун 1 минг 841 киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Хабарда айтилишича, олов 100 дан ортиқ турар-жойни ўз домига тортган. Офат бир кишининг ўлимига сабаб бўлди, яна 10 киши турли даражада жабр кўрган. Жабрланганлар орасида уч нафар ФВВ ходими ҳам бор, дейилади хабарда. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин 43 минг гектар майдонни эгаллаб олган.