Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
22:12 / 2022-02-11

Жорий йилнинг 10 февраль куни транспорт масалалари бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари А. Мўминов ҳамда Қозоғистон Республикаси индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Камалиев раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда юк ташиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда томонлар эпидемиологик талабларни енгиллаштириш ва қуруқлик транспортида йўловчи ташишни қайта тиклаш жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини тасдиқлашди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан автомобиль ва темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликдаги Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли ҳамда “Учқудуқ – Қизилўрда” транспорт йўлаги инфратузилма лойиҳалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳаво ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишда янги маршрутлар (ҳаво трассалари) жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ушбу янги маршрутлар  жорий қилиш орқали ҳаво кемаларининг парвоз вақтини сезиларли даражада қисқартирилишига эришилади, бу эса ўз навбатида глобал экологик вазиятга, ёқилғи тежамкорлигига ижобий таъсир кўрсатиб ва минтақага қўшимча фойдаланувчиларни жалб қилади.

Учрашув якунида эришилган келишувлар бўйича тегишли баённома имзоланди.

ЎзА