Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь элчиси Павел Утюпинни чақириб, кечаётган жараёнга нисбатан Остона позициясини баҳолашда объективликка чақирган. Бу маълумотни идора матбуот хизмати тарқатган.
– Вазир (Қозоғистон ТИВ раҳбари Мурат Нуртлеу – таҳририят) таъкидлашича, Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ меъёрига амал қилган ҳолда, мувозанатлашган ва тинчликпарвар ташқи сиёсат юритмоқда, – дейилган баёнотда. – Остона давлатлар ўртасида юзага келган ҳар қандай муаммони сиёсий-дипломатик воситалар орқали ечиш зарурлиги масаласида собит.
Қўшимча қилинишича, мамлакатнинг ҳозирги геосиёсий шароитда олиб бораётган ташқи сиёсати самарадорлиги исботланмоқда.
19 август куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко ушбу қўшни давлатга нисбатан “Россиядан нимадир олмоқчи бўлади, лекин эвазига ҳеч нарса бермоқчи эмас”, деганди. Шунингдек, у Қозоғистондаги 2022 йил январь воқеаларни эслади. КХШТ тинчликпарвар кучлари мамлакатга киритилганини таъкидлаб, Қозоғистон ўшанда Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонга эмас, балки Россияга мурожаат қилганига урғу берди. Москва Минск билан бирга ёрдамга келган, дея қўшимча қилди етакчи.