Қозоғистон аҳолиси 19 миллион кишига яқинлашмоқда
Қозоғистонда 2021 йил апрелгача аҳоли сони 18 миллион 940,4 минг кишини ташкил этган. Уларнинг 11 миллион 204,8 мингги (59,2 фоизи) шаҳарликлар, 7 миллион 735,6 минг киши (40,8 фоиз) қишлоқ аҳолиси экани қайд этилди.
Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 250,2 минг кишини (1,3 фоиз) ташкил этди, дейилади "Казинформ" агентлигининг миллий статистика бюроси берган маълумотга таяниб тарқатган хабарида.
2020 йилнинг январь-март ойлари билан солиштирганда бу йил ушбу давр мобайнида республика аҳолисининг табиий ўсиши 4,6 фоизга ўсиб 64,3 минг кишини ташкил этган.
Берилган маълумотларга кўра, 2021 йил январь-март ойларида туғилиш 100,5 минг кишини ташкил этди. Бу аввалги йилнинг шу даври билан солиштирганда 8,4 фоизга кўпдир. Туғилишнинг умумий коэффициентига эътибор бериладиган бўлинса, бунда ҳар 1000 кишига 21,44 чақалоқ тўғри келмоқда.