Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўзиқориндан бир йилда 120 миллион сўм даромад
15:33 / 2022-02-14

Тошкент вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари жойлардаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитларни ўрганмоқда.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги «Файзобод», «Тинчлик», «Туркистон» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаро йиғинларидаги хонадонлар томорқа хўжаликларида тадбиркорлик қилиб, даромадларига эга бўлаётган фуқаролар билан суҳбатлашилди.

Мутасаддилар дастлаб тумандаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ва ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган мавжуд шароитлар билан танишди. Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Қасимов ва марказ раҳбари к.Жумаевлар уларга ҳамроҳлик қилди. 

Таъкидлаш лозимки, марказ ва ҳоким ёрдамчилари ишини самарали ташкил этиш мақсадида 500 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда 57 та маҳаллада ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва марказ ходимлари тўлиқ компьютер жамланмаси ҳамда тегишли мебель ва жиҳозлар билан таъминланган. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишиш баробарида кам даромадли ва ишсиз бўлган аҳолини доимий иш билан банд қилиш бўйича олиб борилган ишлар ҳам кўздан кечирилди. 

Хусусан, «Дўстлик» маҳалласида шундай хонадонларнинг 8 тасида аҳоли уй шароитида «вешинка» навли қўзиқорин етиштириш билан шуғулланиб,  даромад олмоқда. Қувонарлиси етиштирилаётган қўзиқоринлар барча стандартларга мос равишда хонадонда қайта ишланиб, маҳаллий бозорга истеъмол учун чиқарилади.

– 10 сотих ер майдонида ташкил этилган оддий иссиқхонада қўзиқорин етиштириш орқали 1 йилда қарийб 120 миллион сўм миқдорида даромад оламан, – дейди  маҳаллада яшовчи оилавий тадбиркор Р.Миванчинов. – Ҳозирги кунда уни қайта ишлашни йўлга қўйиб, 10 нафар хотин-қизни иш билан таъминладим. Ушбу тажрибани ҳоким ёрдамчиси «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида маҳалламизда татбиқ этиш мақсади борлигини билдирди. Бу ишга қўшниларимиз орасида қизиқувчилар ҳам кўпайди.  Энг муҳими ушбу маҳсулотга талаб юқори бўлмоқда.


Жойларда бу каби амалий ишлар давом эттирилмоқда.

А.Мусаев,ЎзА.