English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўйлиқ деҳқон бозорида санитария назорати ўтказилди
16:00 / 2022-08-31

Тошкент шаҳар Бектемир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари ва туман ВСЭЛ, ИИБ ходимлари томонидан Қўйлиқ деҳқон бозорида санитария назорати ўтказилди.

Назорат тадбири натижасида ҳар бири 20 литр ҳажмда бўлган сифати бузилган кабачка, пиёз, ловия ва дайкон редискаларининг консерва маҳсулотлари ҳамда истеъмолга яроқсиз полиэтилен идишлардаги 15 литр сут маҳсулоти; 29 кг товуқ гўшти рагулари савдоси аниқланиб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

ЎзА