Қосимова Сарвиноз Бахтиёровнанинг психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Талабаларни манипуляцион таъсирлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусида
Қосимова Сарвиноз Бахтиёровнанинг 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослиги бўйича “Талабаларни манипуляцион таъсирлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD 03/30.12.2019 Psi.72.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил 15 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200117, Бухоро шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 11-уй, Бухоро давлат университети, 2-қават, 201-хона.
Тел.: (0 365) 221-29-14; факс: (0 365) 221-57-27;
e-mail: buxdu_rektor@buxdu.uz