ФОТОФАКТ
Навоий вилояти Кармана шаҳридаги нодир меъморий ёдгорлик – “Қосим Шайх” мажмуаси 500 йиллик тарихга эга бўлиб, у тумандаги Хўжа Хисрав МФЙ ҳудудида жойлашган.
Мазкур иншоот тарихий шахс номи билан боғлиқ. Ушбу шахс Яссавия Сўфийлик тариқатининг шу ерлик етакчиси, шайх Худододи Валининг шогирди, ўрта Осиёда ном қозонган диний-сиёсий арбоб Қосим Шайх Азизон Карминагийдир.
[gallery-6193]
Бугунги кунда Қосим Шайх мақбараси 2000 та артефактни ўзида мужассамлаштирган музей, маърака-маросимларни ўтказишга мўлжалланган эҳсонхона, масжид имоми тураргоҳи ва мевали боғни ўз ичига қамраб олган.
Масжиднинг марказий кириш қисми мукаммал тарзда ишланган арка ва араб тилида ёзилган ёзувлардан иборат. Масжиднинг ички деворлари, устунлари оқ рангда бўлиб, ўйма нақшли ганчлардан иборат.
Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА