Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшходимда янги тиббиёт пункти
16:47 / 2023-12-29

Бухоро тумани “Қўшходим” маҳалла фуқаролар йиғинида тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

Кейинги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бормоқда. 

[gallery-15272]

Янги бинода иш бошлаган “Қўшходим” маҳалла тиббиёт пункти 2 минг 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. 1990 йилдан буён ушбу муассаса мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисобига мазкур бино қайта таъмирланди. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик ва шароитлар, зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланди.

–Жуда ҳам манунмиз, –дейди қўшходимлик Гулсара ая Нурова. –Янги йилда биз учун зўр совға бўлди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари