Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўштепалик келин-куёв референдумда иштирок этди
15:43 / 2023-04-30

Фарғона вилоятида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир — “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум фаоллик билан ўтмоқда.

Қўштепа туманидаги 28-мактабда жойлашган 717-овоз бериш участкасига келган сайловчилар ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлишди. Ушбу участкага бугун никоҳ тўйларини ўтказаётган ёш келин-куёв ўзларининг дўстлари ва яқинлари билан овоз бериш учун келди.  

– Тўй ташвишлари билан бўлиб, кўп нарсани эсдан чиқарган бўлишимиз мумкин. Бироқ конституцион ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, мамлакат келажаги учун овоз беришни унутганимиз йўқ, – дейди 717- участкага келган ёш оила Оқилахон ва Фурқатжон Нўъмоновлар. – Бугунги сана нафақат Ўзбекистон тарихида, балки бизнинг оила учун ҳам унутилмас бўлиб қолмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА