English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўштепада лойиҳа қиймати 115 миллион евро бўлган йирик текстил-тўқимачилик корхонаси барпо этилмоқда
21:43 / 2021-12-02

Аҳоли даромадларини кўпайтириш, турмуш шароитларини яхшилашда иш ўринларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Фарғона вилояти Қўштепа туманида бу борада йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. "Global Textile Infinity" масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган текстил-тўқимачилик корхонаси иш бошласа, қарийб 3000 та янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида "Нурафшон" МФЙда қад ростлаётган ушбу йирик корхонада бўлиб, бу ердаги қурилиш жараёнлари билан танишди.

Жами 115 миллион евро инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг 67 миллион евро қисми хорижий сармоя бўлса, 48 миллион евро корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. 

Корхонада калава ип ва сифатли мато, тайёр маҳсулотлар тайёрланади. Йилига 65 миллион евро экспорт қилиш салоҳиятига эга. Корхона директори Отабек Нишанов вилоят раҳбарига булар хусусида атрофлича маълумот берди.

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА