Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшработнинг собиқ ҳокими бошқарма бошлиғи бўлди
07:17 / 2022-06-16

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг буйруғига биноан Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Қўшработ тумани кенгашининг 15 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Ҳиммат Оқбўтаев ўз аризаси кўра, Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилганди.

Ҳ.Оқбўтаев мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлиб, ҳокимият тизимига ишга келгунга қадар прокуратура идораларида фаолият юритган.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА