Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшнилар низоси: бу ҳолат ҳар бир кишини ўйлантириб қўяди
19:39 / 2022-01-27

Ҳаётда мулк, уй-жой талашиб, етти ёт бегонага айланаётган оға-инилар, опа-сингиллар, қўни-қўшнилар ҳам учраб турадики, бу ҳолатлар ҳар бир кишини беихтиёр ўйлантириб қўяди.

Фарғона тумани, «Тўқай» МФЙ, 99А-уй ҳамда 99Г-уй ўртасидаги эни 3.61 метр бўлган йўлакдан пиёда ва транспортда кириб-чиқиши учун ер бор бўлган.

Мазкур йўлакка М.Мамажанов (исм шарифлар ўзгартирилган) ҳоким қарори ва тегишли ташкилотларнинг рухсати билан икки қаватли иморат қурган. Бу эса ўз навбатида йўлакдан фойдаланиб келган қўшниси 99-А уйнинг эгаси бўлган Ш.Раҳматов ва унинг оила аъзоларига уйларига кириб-чиқишларига тўсиқ бўлган ва икки ўртада низо келиб чиққан.

Мазкур низо икки тараф ҳам тадбиркор бўлган фуқароларнинг фаолиятига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаган.

Қўшнилар мазкур низони ўзаро тинч йўл билан ҳал этолмаганлиги сабабли фуқаро Ш.Раҳматов ва унинг оила аъзолари қурилган иморатларни буздириш ва йўлакдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар Ш.Раҳматовнинг Фарғона тумани, «Тўқай» МФЙ, 99А-уй ҳамда 99Г-уй ўртасидаги энига 3.61 метр бўлган йўлакдан пиёда ва транспортда кириб-чиқиши учун сервитут ҳуқуқи белгиланган.

Аммо, тарафлар ўртасида мазкур низога суднинг ҳал қилув қарори барҳам бера олмади.

Иш бўйича жавобгар суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция тартибида шикоят келтириб, суднинг ҳал қилув қароридан норози эканлиги ва низога барҳам берилмаганлигини кўрсатган.

Мазкур апелляция шикоят Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида кўриш давомида тарафлар ўртасида давом этиб келаётган низога барҳам берилди.

Апелляция инстанцияси томонидан тарафларни яраштириш бўйича олиб борган тушунтиришлари натижасида қўшнилар ўзаро келиштирилди, улар тақдим этган келишув битими суд томонидан тасдиқланиб, фуқаролик иши иш юритишдан тугатилди.

Судларда ишларни кўришда асосий эътибор низоларни тарафлар ўртасида яраштириш, келиштиришга аҳамият қаратиб келингани натижасида судларда узоқ йиллардан буён ўз ечимини топмаётган, турли инстанцияларда кўрилиб охирига етмаётган низолар хусусан юқоридаги сингари ўз ечимини топмоқда.

Фозилжон Ҳатамқулов,

Фарғона вилоят суди судьяси