Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшни уч давлат вакиллари чегараларининг туташ нуқтасини белгилаш масалаларини муҳокама қилди
10:59 / 2023-05-01

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳукумат делегациялари давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 25-29 апрель кунлари Боткентда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган. Музокаралар чоғида томонлар уч мамлакат давлат чегараларининг туташув нуқтасини белгилаш масаласи бўйича фикр алмашди. Таъкидланишича, учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтган.

Натижада томонлар навбатдаги музокараларни Тожикистон ҳудудида ўтказишга келишиб олди.

ЎзА