French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшни мамлакатлар билан инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди
10:47 / 2022-04-29

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлиги масаласи, алоқани янада фаоллаштириш билан боғлиқ амалий чоралар муҳокамасига бағишланган видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарлари, республикамизнинг Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шу мамлакатлардаги тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорлик қилаётган ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

2021 йил Венгрия, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон Республикаси билан ўтказилган юқори даражадаги тадбирлар юксак амалий аҳамият ва самарадорликка эга бўлиб, учрашувлар якунида тегишли “Йўл хариталари” қабул қилингани таъкидланди. 

Йиғилиш давомида амалдаги келишувлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди, юзага келган масалалар таҳлил қилинди. Муаммоларни тезкор ҳал қилиш йўллари ишлаб чиқилиб, масъулларга тегишли кўрсатма берилди.

Хусусан, икки томонлама шартномаларни хатловдан ўтказиш, муаммоли масалалар устида иш олиб бориш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан қўшимча музокаралар ташкил этиш белгиланди. Тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг вақтида бажарилишини таъминлаш ва ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси қўйилди.

Тармоқ бирлашмалари раҳбарлари томонидан инвестиция ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришнинг жорий ҳолати, шунингдек, келгуси режалар тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим қилинди. Иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш мақсадида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича кўрсатма берилди.

Мулоқот якунида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қисқа муддатда янги истиқболли инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари рўйхатини тақдим этиш, хорижий ҳамкорлар билан музокараларни фаоллаштириш топширилди.

ЎзА