English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшмачилик билан шуғулланган аёлларга нисбатан чора кўрилди
12:42 / 2020-11-22

Навоий шаҳар судининг очиқ суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.Болтаев раислигида К.Нажимова ва А.Аҳроровага (исм-фамилиялар ўзгартирилди) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳар бирининг 3 ва 2 нафар фарзанди бўлган бу икки судланувчи шахсий манфаатдорлик, меҳнатсиз текин фойда кўриш истагида қонунларни менсимасдан ва фарзандларига яхши тарбия, ўрнак бўлиш ўрнига содир этган қора қилмиши учун қора курсида ўтириб қилмишига яраша жавоб беришига тўғри келди.

К.Нажимова 1982 йил Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган, ҳозирда оилали ва 3 нафар фарзанднинг онасидир. Шунингдек, А.Аҳророва 1964 йил Навоий шаҳарда туғилган, 2 нафар фарзанди бор. Улар фоҳишахона ташкил этиш мақсадида ўзлари вақтинча ижарада яшаб келаётган Навоий шаҳридаги хонадонларнинг бирида  С.Л., Н ва бошқа шахслар учун турли миқдордаги пуллар эвазига шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилиб, фоҳишахона ташкил этишган.

Бундан ташқари, улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, К.Нажимованинг вақтинча ижарада яшаб турган хонадонида Б.Ш. ва А. учун турли миқдордаги пуллар эвазига шароит яратиб берган.

Улар шу ва бошқаларга шароит яратиб бериб, қилмишларини давом эттиришган.

Суд мажлисида судланувчи К.Нажимова ва А.Аҳророва айбларига тўлиқ иқрорлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтган.

Суд К.Нажимова ва А.Аҳроровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, айбланаётган модда санкцияси назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

С.Болтаев, Жиноят ишлари бўйича

Навоий шаҳар суди судьяси