Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма Штатлар ва Мексика чегара хавфсизлиги бўйича қўшма баёнот эълон қилди
15:00 / 2026-01-16

Америка Қўшма Штатлари ва Мексика икки мамлакат хавфсизлиги ва гиёҳванд моддалар айланмасига қарши кураш соҳасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қўшма баёнот қабул қилди.

Ҳужжатда томонлар фентанил ва ноқонуний қурол оқимини биргаликда чеклаш, ахборот алмашиш ва чегаралараро ҳамкорликни кучайтириш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлашди.

9 январь куни Президент Дональд Трамп Мексикада мамлакатнинг салмоқли қисмини назорат қилаётган картелларга қарши қуруқликдан зарба бериш таклифини киритди. 12 январда эса давлат котиби Марко Рубио Мексика ташқи ишлар вазири Хуан Рамон де ла Фуэнте билан жорий хавфсизлик таҳдидини муҳокама қилди. Сўнгра  Трамп Мексика етакчиси Клаудия Шейнбаум билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида АҚШ раҳбари айни йўналишда Мексика ҳукумати билан мувофиқлаштирилган ҳаракат олиб бориш зарурлигини таъкидлаган.

С.Раҳимов, ЎзА