Қўшма Штатлар Польшада ҳарбий объектлар қурмоқчи
Келгуси 10 йил ичида Польша ҳудудида АҚШ томонидан турли мақсадлар учун 100 дан ортиқ ҳарбий объектлар қурилади.
Бу ҳақда Марек Бжезинский Польшанинг марказий қисмида жойлашган Повидзда АҚШ ўқ-дорилар омбори қурилишини бошлаш маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
— Кейинги ўн йил ичида 110 га яқин қурилиш лойиҳалари режалаштирилган, — дейди Марек Бжезинский.
Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси ҳарбий тайёргарликни жиддий равишда ошириш учун зарур.
Бжезинский таъкидлаганидек, булар таълим муассасалари, шунингдек, ошхона, казарма ва бошқа мақсадлар учун иншоот вазифасини ўтайди.
Улуғбек Маҳмирзаев