English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма Штатлар мигрантлар устидан назорат дастурини кенгайтирди
14:50 / 2025-12-01

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) мигрантларни назорат қилиш дастури бюджетини 180 миллион доллардан 280 миллион долларгача оширди.

Таъкидланишича, пудратчилар, жумладан, хусусий терговчилар, депортация қилиниши керак бўлган шахсларнинг турар жойлари ва иш жойларини текширадилар. Усуллар уларнинг турар жойларини суратга олиш, кундалик ишларини ҳужжатлаштириш ва иш фаолиятини кузатишни ўз ичига олади.

Дастурнинг кенгайиши Трамп маъмуриятининг мигрантларга қарши қаттиқ чоралари, масалан, ҳужжатсиз чет элликлар учун федераль солиқ имтиёзларини бекор қилиш, 19 мамлакат фуқаролари учун “яшил карта”ларни қайта кўриб чиқиш ва АҚШ президентининг барча “учинчи дунё” мамлакатларидан иммиграцияни “доимий равишда тўхтатиб туриш” ташаббуси билан бир вақтда амалга оширилди.

С.Раҳимов, ЎзА