Қўшма Штатлар Марказий Европа хавфсизлигини ядровий битимлар орқали мустаҳкамламоқда
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Словакия ва Венгрия билан Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда атом электр станциялари қуриш бўйича келишувлар имзоланишини эълон қилди.
- Словакияда янги “Westinghouse” реакторини лойиҳалаш бошланади, Венгрия ҳам ядровий энергия бўйича ҳамкорлик шартномаси имзолайди, - дейилган хабарда.
Давлат департаменти баёнотига кўра, ушбу қадамлар минтақада энергия хавфсизлигини кучайтириш ва кичик модулли реакторларни ривожлантиришга қаратилган. Мазкур ташаббуслар америкалик етказиб берувчилар учун 15 миллиард доллардан ортиқ фойда ва минглаб иш ўринлари, дегани.
С.Раҳимов, ЎзА